Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Европада авиачипталар нархи 2027 йилда рекорд даражада ошиши мумкин

Европада авиачипталар нархи 2027 йилда рекорд даражада ошиши мумкин

Европада 2027 йилда авиачипталар нархи тарихдаги энг юқори суръатда ўсиши мумкин.

Бу ҳақда Ирландиянинг Ryanair Holdings Plc лоукостер авиакомпанияси бош директори Майкл О'Лири маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

"Келгуси 12 ой ичида Европада авиачипталар нархининг тарихдаги энг катта ўсишига гувоҳ бўлишингиз мумкин", — деди О'Лири.

Унинг прогнозларига кўра, 2027 йилда авиачипталар нархи 20 фоизга қимматлашади.

Бироқ чипталар нархи ошишига қарамай, авиакомпанияларнинг даромади қисқариши кутилмоқда.

О'Лирининг таъкидлашича, нефть нархининг қимматлашиши авиакомпаниялар харажатларини сезиларли даражада оширади. Ҳатто ёқилғи учун қўшимча йиғимларнинг кўтарилиши ҳам ушбу харажатларни тўлиқ қоплай олмайди.

Киритилди: 23:08 20.10.2026. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!