НАТОнинг Европадаги аъзолари АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш билан боғлиқ хавотирлар туфайли янги авлод қирувчи самолётларини яратиш дастурларида фаол иштирок этишни бошладилар, деб хабар бермоқда Newsweek ўз манбаларига таяниб.
"Европанинг кўпроқ мамлакатлари кейинги авлод самолётларини ишлаб чиқишда қатнашишни ва айниқса, ўзларининг маҳаллий саноати олтинчи авлод дастурларига ҳисса қўшишини истайдилар," - дейилади хабарда.
Taъкидланишича, F-35 самолётларини бошқа қирувчи самолётларга алмаштиришнинг асосий сабаби АҚШ президенти Доналд Трамп сиёсати натижасида Вашингтонга бўлган ишончнинг пасайиши бўлган. Шу билан бирга, дастурларнинг ўзи ҳали бошланғич босқичда эканлиги ва янги қирувчи самолётлар 2030 йилларнинг ўрталаридан олдин ишлаб чиқилмаслиги қайд этилган.