Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа ва Киев Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар учун келишув таклифини тақдим этди

Европа ва Киев Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар учун келишув таклифини тақдим этди

Европа давлатлари ва Украина Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп ўртасидаги бўлажак музокаралар учун Россия-Украина можаросини тартибга солиш бўйича ўз таклифларини тайёрлади.

Бу ҳақда ўз номи ошкор этилмаган икки европалик амалдорга таяниб, The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

Уларга кўра, Буюк Британия, Германия ва Франция ҳукуматлари режани ишлаб чиқишда иштирок этиб, эҳтимолий музокаралар учун “Украина билан умумий қизил чизиқ чизиш” мақсадини қўйган.

Қайд этилишича, Европа режаси Буюк Британиядаги учрашувда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлогга тақдим этилган. Ҳужжатда айтилишича, Киевнинг ҳар қандай ҳудудий концессияси хавфсизлик кафолатлари, жумладан, Украинанинг НАТОга потенциал аъзолиги билан таъминланиши керак.

"Европа таклифи бошқа қадамлар қўйилишидан олдин ўт очишни тўхтатиш талабларини ўз ичига олади”, — дея таъкидлайди нашр. Ҳудудларни алмашиш фақат ўзаро асосда бўлиши мумкин.

Аввалроқ Трамп Путин билан учрашуви 15 август куни Аляскада бўлиб ўтишини айтганди.

Киритилди: 08:35 10.08.2025. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!