Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда уч киши бир эркакни "самосуд" қилди

Самарқандда уч киши бир эркакни "самосуд" қилди

Самарқандда уч киши бир эркакни дўппослагани ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 20:10 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Ж.Г. ўзининг 52 ёшли қўшниси У.А. билан ўзаро тортишиб қолиб, ўрталарида жанжал келиб чиққан. Мазкур жанжалга У.А.нинг 27 ёшли ўғли ҳамда икки нафар таниши аралашиб, Ж.Г. танасининг турли жойларига уриб, тепиб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Шу куннинг ўзида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб боришга киришилиб, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу моддага кўра, бу қилмишни содир этганлар 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 15:15 27.07.2026. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!