Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Каспий денгизидаги кемаларга зарба беришга йўл қўйиб бўлмайди — Туркманистон ТИВ

Каспий денгизидаги кемаларга зарба беришга йўл қўйиб бўлмайди — Туркманистон ТИВ

Ўтган ҳафтада Украина Қуролли кучлари дронлари ушбу сув ҳавзасида Эроннинг савдо кемасига ҳужум қилган эди.

​"Туркманистон Каспийбўйи давлати ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган абадий бетарафлик мақомига эга мамлакат сифатида Каспий тинчлик, аҳиллик ва яхши қўшничилик денгизи эканини таъкидлайди", — дейилади ТИВ хабарида.

Украина Қуролли кучлари 25 июл эрталаб Каспий денгизидаги иккита кемага ҳужум қилди. Ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар бор.

Украина президенти Владимир Зеленский кемалар Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташиганини таъкидлади.

Теҳрон ушбу зарбани қоралади ва Киевга жавоб чоралари билан таҳдид қилди.

Киритилди: 15:45 27.07.2026. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!