Туркия — Қўшма Штатларнинг ишончли иттифоқчиси ва АҚШнинг ушбу мамлакатга F-35 қирувчи самолётларини етказиб беришига ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ушбу қадамга қарши чиқаётганига оид саволга жавоб берар экан маълум қилди.
«Туркия — жуда қудратли мамлакат. Жуда катта қуролли кучларга эга ажойиб давлат. Уларнинг армиясида жуда кўп аъло даражадаги техникалар бор. Нимани сотиш ва нимани сотмасликни менга ҳеч ким кўрсатма бера олмайди», — деди Трамп.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Конгрессга мактуб йўллаб, унда Туркия бешинчи авлод АҚШ F-35 қирувчи самолётлари дастурига ҳали ҳам қайта олмаслиги айтилган эди.