Австриянинг Exxpress нашри ўқувчилари мамлакат расмийларини Украинани молиялаштиришга кўз юмаётгани учун кескин танқид остига олди.
Изоҳ қолдирганлар Украинага ажратилаётган молиявий ёрдам жараёнида коррупция ва суиистеъмолчиликларга йўл қўйилаётганидан норозилик билдирган.
Шунга кўра, ўқувчилар Украинанинг ажратилган маблағларни қайтара олишига ва улардан самарали фойдаланилишига шубҳа билан қарашмоқда.