Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Украинага жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. Қачон?

Эрон Украинага жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. Қачон?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий Каспий денгизида Эрон кемасига қилинган ҳужум «жавобсиз қолмаслиги»ни маълум қилди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Ароқчийнинг сўзларига кўра, у кемага берилган зарба масаласини Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳамда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатларда муҳокама қилган.

Эрон ташқи ишлар вазири Киев ҳаракатларини кескин қоралаб, Украина ҳарбийлари савдо кемасига ҳужум қилгани, оқибатда бир нафар денгизчи ҳалок бўлганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу ҳолат БМТ Низомининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Шунингдек, Ароқчий Каллас ва Лавров билан мулоқот чоғида Украина томонининг ҳаракатлари «жавобсиз қолмаслиги» ҳақида огоҳлантирганини билдирди.

Бундан бир кун аввал Украина президенти Владимир Зеленский Украина кучлари Каспий денгизида Эрон билан боғлиқ, унинг таъкидлашича, ҳарбий юк ташиган кемаларга, шунингдек, битта ҳарбий кемага узоқ масофадан зарба берганини маълум қилган эди.

Теҳрон эса ҳужумга учраган кема фуқаролик кемаси бўлганини ва зарба оқибатида экипажнинг бир аъзоси ҳалок бўлганини билдирмоқда.

Ҳодисадан сўнг Украинанинг Эрондаги вақтинчалик ишлар вакили тушунтириш бериш учун Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

Киритилди: 20:48 27.07.2026. Ўқилди: 1368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!