Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Украинага "Осмон қалқони"ни таклиф этди

Европа Украинага "Осмон қалқони"ни таклиф этди

Гуардиан газетаси хабар беришича, Ғарб ҳарбий мутахассислари Украина ғарбининг ҳаво мудофаасини кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқининг 120 та қирувчи самолётини ўз ичига олган Европа ҳаво кучларини жойлаштириш кўзда тутилган "Осмон қалқони" (Sky Shield) номли лойиҳани ишлаб чиқишди.

Нашр маълумотларига кўра, лойиҳа Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ режалаштирувчилари томонидан Украина Қуролли кучлари билан ҳамкорликда яратилган.

Гуардиан иқтибос келтирган ҳужжатда шундай дейилади: "Sky Shield'нинг асосий мақсади - Украина ғарбидаги ҳаво ҳудудини қанотли ракеталардан ҳимоя қилишдир. Жалб этилган жанговар самолётлар Европа аэродромларида жойлашиб, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради."

Лойиҳа ташаббускорлари Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг ресурсларини озод қилиб, уларни мамлакат шарқига йўналтириш имкониятини яратмоқчи.

Киритилди: 20:24 06.03.2025. Ўқилди: 1925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!