Маълум бўлишича, Америка “Керемет банк”га қарши санкция қўйгани каби, Англия ҳам Капитал банкга ҳам санкциялар киритмоқда. Ва яна, ҳеч қандай факт йўқ, фақат шубҳалар асосида...
Шунинг учун менда ҳам шубҳа бор. Қирғизистон иқтисодиёти юқори суръатларда ўсиб бораётгани туфайли (ЯИМ +11,7%) биз босим остида қолдик. Буюк давлатлар бошқа давлатларнинг тез ривожланишини хоҳламайдилар.
Шунинг учун мен ушбу мамлакатларнинг олий раҳбариятига, Доналд Трамп ва Кей Стармерга мурожаат қиламан. Иқтисодиётни сиёсийлаштирмаслигимиз керак”, - деди Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида.
Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, Россияда ишлаётган минглаб фуқаролар ҳар куни бир неча миллион рубл ўз ватанига ўтказади. Республиканинг рубл билан ишлайдиган банкларига қарши санкциялар киритиш кўплаб оддий фуқароларга таъсир қилади.