Бу ҳақда Туркия энергетика вазири Алпарслан Байрактар "AHaber" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди:
"Европалик ҳамкасбларимиз олдимизга келиб, Туркия орқали Россияникидан ташқари ҳар қандай газни олмоқчи эканликларини айтишмоқда. Қувурга тушаётган газнинг келиб чиқиши номаълум. Аммо агар бу газ савдо предметига айланса ва битим ҳуқуқий расмийлаштирилса, биз унинг қайси мамлакатдан чиққанини ҳужжатли равишда тасдиқлашга мажбурмиз".
ЕИ 2027 йил 1 январдан бошлаб Россия суюлтирилган табиий газидан , 2027 йил 30 сентябрдан эса қувур орқали етказиладиган газидан тўлиқ воз кечишни режалаштирмоқда.