Бугун тунда УЕФА Европа лигаси финалида "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро беллашади.
Еврокубокнинг финал ўйини олдидан "шпорлар" ва "қизил иблислар" ўртасидаги юзма-юз қарама-қаршилик ҳақида қизиқарли фактлар эълон қилинди.
"Манчестер Юнайтед" сўнгги бор "шпорлар"ни барча мусобақаларда 2022 йилнинг октябрь ойида мағлуб этганди. Ўшанда "манкунианликлар" сафида Фред ва Бруну Фернандеш гол уришганди. Ўшандан бери жамоалар ўзаро олти марта, беш марта АПЛда ва бир марта Лига кубогида ўйнашган. Олтита ўйиндан фақат иккитасида дуранг қайд этилган бўлса, қолган тўрттасида "шпорлар" ғалабани нишонлашган. Жорий мавсумда жамоалар уч марта ўйнаган бўлиб, Лондон клуби учта ўйинда ҳам ғалаба қозонган.