Нашр бу ҳақда Еврокомиссия вакилига таяниб хабар бермоқда.
Санкциялар қуйидаги тўрт асос бўйича жорий қилинади:
— Украинага қарши уруш олиб бориш;
— Исон ҳуқуқларининг тизимли равишда бузилиши;
— Гибрид уруш доирасидаги ҳаракатлар;
— Кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳолати.
"Мазкур санкциялар пакети доирасида 130 дан ортиқ янги чекловларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Санкциялар Россиянинг мудофаа саноати корхоналари, “соя флоти” иштирокчилари, Россияга санкция остидаги маҳсулотларни етказиб бераётган учинчи давлатлардаги компаниялар ва воситачилар, шунингдек, “ёлғон ахборот тарқатиш” билан шуғулланадиган тузилмалар ва шахсларга қаратилади", дея аниқлик киритди DW манбаси.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Россияга қарши санкцияларга савдо божлари ҳам қўшилиши режалаштирилаётганини ёзган эди.