Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармасини 2 миллиард еврога оширди

Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармасини 2 миллиард еврога оширди

Европа Иттифоқи кенгаши ўзининг Тинчлик жамғармаси бюджетини 2 миллиардга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.

"Бугунги қарор Европа Тинчлик Жамғармаси бюджетини 7,9 миллиард евродан кўпроққа оширади. Ушбу воситанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш нафақат Украинани, балки Европа, Африка ва Яқин Шарқнинг бошқа қисмларидаги ҳамкорларни ҳам қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим", — дея таъкидлади Боррелл.

Европа Тинчлик Жамғармаси 2021 йил март ойида Европа Иттифоқининг унга кирмайдиган давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун яратилган. Ҳозирда бу фонд Украинага берилаётган барча турдаги ёрдамларни, жумладан, ҳарбий ёрдамни ҳам молиялаштиради.

Киритилди: 21:36 14.03.2023. Ўқилди: 1536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!