Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам бериш учун махсус фонд тузишни таклиф қилмоқда

Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам бериш учун махсус фонд тузишни таклиф қилмоқда

Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам бериш учун махсус фонд тузишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Euroactiv хабар бермоқда.

Нашрининг хабар беришича, Европа Иттифоқи мамлакатларига 2025 йилда Киевга 20-40 миллиард евро миқдорида ихтиёрий ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва бу мақсадда махсус фонд тузиш таклиф қилинган. Венгриянинг позицияси инобатга олинган ҳолда, мазкур тавсия фақат Киевга ёрдам беришни хоҳлаган давлатларга юборилди. Қарор қабул қилиш учун 30 апрелгача муддат берилган.

Дастлабки босқичда давлат раҳбарлари 2 миллион дона йирик калибрли артиллерия снарядларини харид қилиш учун 5 миллиард евро ажратиш бўйича келишиб олишлари керак.

Ҳар бир мамлакат ўзининг иқтисодий имкониятларига қараб молиявий ёрдам ёки қурол-яроғ тақдим этиш орқали ушбу ташаббусга ҳисса қўшиши мумкин. Шунингдек, Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан олинган 1,9 миллиард евролик фойдани ўз ҳиссаси сифатида ҳисобламоқчи.

"Келгусида артиллерия снарядлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракеталар, дронлар, ҳарбий самолётлар, техник таъминот ва ноҳарбий ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда. Ҳужжатда “ЕИга аъзо давлатларнинг Украина хавфсизлигига қўшаётган ҳиссаси” ҳақида сўз юритилган, лекин батафсил маълумот берилмаган", деб ёзади Euractiv.

Киритилди: 17:50 14.03.2025. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!