Европа Иттифоқи зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Туркияга 400 миллион евро молиявий ёрдам ажратади.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгаши маълум қилди.
Европа Иттифоқи Кенгаши Европа комиссиясининг Руминия, Италия ва Туркиядаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 454,8 миллион евро ажратиш ҳақидаги таклифини қабул қилгани маълум қилинди. Ёрдам Европа Иттифоқининг 2023 йилги бюджетидан олинади.
“2022-йилда кучли қурғоқчилик юз берган Руминияга 33,9 миллион евро, 2022-йил сентябр ойида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва тошқинларга учраган Италияга 20.9 миллион евро ва зилзила фалокатини бошидан кечирган Туркияга 400 миллион евро ажратилади", дейилади хабарда.