Европа Иттифоқи кенгаши Россиянинг музлатилган активларини доимий равишда музлатишга қарор қилди.
Бу ҳақда ЕИ кенгашидаги Дания раислиги баёнотида маълум қилинди.
"ЕИ Кенгаши Россия активларини доимий равишда музлатиб қўйишни маъқуллади", — дейилади баёнотда.
Европа Иттифоқи, Reuters таъкидлаганидек, шу тариқа, Украинага ёрдам кўрсатиш учун ушбу маблағлардан фойдаланиш йўлидаги энг жиддий тўсиқни олиб ташлади.
"Европа Иттифоқи Украинани молиялаштиришни сақлаб қолишни истайди, чунки у Россиянинг босқинини ўз хавфсизлигига таҳдид деб билади. Шу мақсадда ЕИга аъзо давлатлар 2022 йилда Украинага бостириб киришдан кейин блоклаган Россия суверен активларининг бир қисмидан фойдаланишга интилмоқда", — дейилади баёнотда.
ЕИ ҳукуматлари томонидан келишилган биринчи муҳим қадам, активларни музлатиш муддатини узайтириш учун ҳар олти ойда овоз бериш ўрнига, 210 миллиард евро (246 миллиард доллар) қийматидаги Россия активларини зарур муддатга музлатиб қўйишдир.
Бу Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига қараганда Москва билан "илиқроқ муносабатларга" эга бўлган Венгрия ва Словакиянинг маълум бир нуқтада музлатиш муддатини узайтиришдан бош тортиши ва ЕИни пулни Россияга қайтаришга мажбур қилиши хавфини йўқ қилади.