Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида шундай суратни эълон қилди.
"Россия томонидан Украина шаҳарларига берилган зарбалар тинч аҳолини ўлдиришга қаратилган ёвузликдир. Қурбонларга ҳурмат сифатида байроқлар туширилди. Украинага кўпроқ қурол етказиб бериш ва Россияга қарши санкцияларни кучайтириш урушни тўхтатишнинг энг тезкор йўлидир. Ҳаво мудофаасига маблағларнинг тезда етказилиши бизнинг устувор вазифамиздир", — дея сурат остига ёзди Каллас.
Украина расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, 31 июл куни тунда Киевга қилинган ҳужум оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, яна 159 нафар инсон жароҳатланган.