Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи огоҳлантирди: Чўчқалар “вирус фабрикаси”га айланиши мумкин!

Европа Иттифоқи огоҳлантирди: Чўчқалар “вирус фабрикаси”га айланиши мумкин!

Европа Иттифоқи чўчқаларга қуш гриппи юқиши эҳтимоли туфайли одамлар учун хавф мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Европа озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги директори Бернард Урл маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, агар вирус чўчқалар орасида тарқала бошласа, у инсон гриппи билан аралашиб, одамдан-одамга юқиш хавфини келтириб чиқариши мумкин.

Чўчқалар бу борада хавфли ҳисобланади, чунки уларнинг организми хусусиятлари туфайли қушлардан ҳам, одамлардан ҳам осон юқтириши мумкин. Бундай ҳолда улар "вирус ишлаб чиқарувчи фабрика"га айланиб қолиши мумкин.

Киритилди: 21:30 05.05.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!