Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи

Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи

Европа Иттифоқининг ўнта мамлакати Россиядан барча газ импортини имкон қадар тезроқ тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакатлар Россиянинг ҳар қандай газини — қувурли ва суюлтирилган газни импорт қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

Тўлиқ тақиқнинг муқобили сифатида 2022 йилда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган “RePowerEU” стратегиясига мувофиқ импортни босқичма-босқич камайтириш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, Европа Иттифоқи 2027 йилга келиб Россия газидан бутунлай воз кечиб, бошқа етказиб берувчиларга ўтиши ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириши кўзда тутилган. Бироқ ҳужжат муаллифлари бу жараённи имкон қадар тезлаштиришни талаб қилмоқдалар.

Ҳужжатни Литва, Латвия, Эстония, Дания, Чехия, Полша, Руминия, Швеция, Ирландия ва Финляндия имзолади.

Европа Иттифоқи Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг навбатдаги, 16-пакетини тайёрламоқда. Уни февраль ойи охирида — Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқини бошланганининг уч йиллиги арафасида эълон қилиш режалаштирилган.

Европа Иттифоқи аллақачон Россия газини денгиз орқали етказиб беришни тақиқлаб қўйган, аммо айрим Европа мамлакатлари, хусусан Словакия ва Венгрия, газга қарам бўлганлиги сабабли қувур орқали келадиган газдан тўлиқ воз кеча олмади.

Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари Европа Иттифоқининг санкциялар сиёсатини бир неча бор кескин танқид қилиб, Кремль билан муносабатларни яхшилашга чақирди.

Киритилди: 18:02 16.01.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!