Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақиради

Европа Иттифоқи Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақиради

Европа Иттифоқи Кашмирдаги терактни қоралаб, Ҳиндистон ва Покистонни вазминлик ва мулоқотга чақирди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

Европа Иттифоқи Кашмирдаги 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб, Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва мулоқотга чақирди. Бу ҳақда Европа ташқи ҳаракатлар хизмати тарқатган баёнотда айтилган.

“Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар 22 апрель куни Кашмирда содир этилган теракт ва бегуноҳ фуқароларнинг ҳалок бўлишини кескин қоралайди”, – дейилади ҳужжатда.

Брюссель айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Баёнотда, Европа Иттифоқининг минтақада кескинлашган таранглик ва қурбонлар сонининг ортиб бораётганидан хавотирда эканлиги қайд этилди.

“Европа Иттифоқи ҳар икки томонни босиқликка, кескинликни юмшатишга ва тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш учун куч ишлатишдан тийилишга чақиради”, – деди Европа Иттифоқи.

Ҳужжатда, шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон халқаро қонунларга риоя қилиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўриши кераклиги қайд этилган. Европа Иттифоқи можарони юмшатиш учун барча томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 11:16 09.05.2025. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!