“Биз Россия ёқилғисидан воз кечишни тезлатяпмиз... Аммо бизнинг мақсад бу борада ҳеч қачон тўлиқ мустақилликка эришишдан иборат бўлмаган”, — деди Урсула фон дер Ляен.
Унинг айтишича, жаҳон бозорларидан бутунлай автономия олиш нореал ва мақсадга мувофиқ эмас. Шу боис АҚШ ишончли ҳамкор сифатида ЕИнинг кенг диверсификация стратегиясида муҳим ўрин тутади.