Йил боши, айниқса январь ойи, иш жойини алмаштириш учун энг фаол давр ҳисобланади. Кўплаб ходимлар янги йил ваъдаларини бажаришга киришади, компаниялар эса биринчи чорак учун кадрлар режасини қайта кўриб чиқади. Бу жараёнда энг ҳал қилувчи омиллардан бири — иш ҳақи миқдори.
Европада иш ҳақлари нафақат соҳалар бўйича, балки мамлакатлар кесимида ҳам кескин фарқ қилади. Euronews ва Евростат маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида бир ходимга тўғри келадиган ўртача йиллик иш ҳақи – 39 808 евро.
Бироқ мамлакатлар ўртасида катта тафовут мавжуд. Яъни энг юқори маош Люксембургда (82 969 евро) бўлса, энг паст маош Болгарияда – 15 387 евро. Бу –Люксембургдаги ўртача иш ҳақи Болгарияникидан 5,4 баробар юқори дегани.

Люксембургдан ташқари яна бешта давлатда ўртача йиллик иш ҳақи 50 минг евродан ошади:
Бу мамлакатлар асосан Ғарбий ва Шимолий Европада жойлашган.
Рейтингнинг пастки қисмида, яъни ўртача иш ҳақи 20 минг евродан кам бўлган давлатлар эса қуйидагилар – Болгария, Греция ва Венгрия.
Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ) иқтисодчиси Джулия де Лаццарининг таъкидлашича, маошларнинг бунчалик фарқ қилишига мамлакат иқтисодиётининг тузилиши, меҳнат унумдорлиги даражаси ва юқори қўшилган қийматга эга соҳалар улуши (IT, молия, юқори технологиялар) асосий омил ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ёки оддий хизматлар устун бўлган давлатларда маошлар, одатда, паст бўлади. Шунингдек, касаба уюшмаларининг кучли ёки заиф бўлиши, жамоавий музокаралар тизими ҳамда минимал иш ҳақи қонунчилиги ҳам маошларга катта таъсир кўрсатади.
Агар сўнгги беш йилдаги ўсиш суръатлари сақланса, 2026 йилга келиб ўртача маош 41 600 еврога етиши мумкин.
Бироқ ўсиш суръатлари мамлакатлар кесимида турлича бўлиб қолмоқда.