Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Еврокомиссия Украинага 90 миллиард евро беришнинг ҳуқуқий имкониятларини кўриб чиқмоқда. Венгрия бу қарорга қарши чиққани сабабли жараён секинлашган
Европа Иттифоқининг “чуқурлаштирилган ҳамкорлик” тартибига мувофиқ, Украинага кредит ажратилиши билан боғлиқ механизмда иштирок этмаётган мамлакатлар унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Бу Орбанни таъсир кучидан маҳрум қилиши ва уни кредитга рози бўлишга ундаши мумкин.