Еврокомиссия Украинага Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан 165 миллиард евро миқдорида кредит беришни таклиф қилмоқда — Politico.
"Репарацион кредитга Россиянинг Евроиттифоққа аъзо давлатларининг хусусий банкларидаги музлатилган 25 миллиард евролик активлар, шунингдек, Белгиядаги Euroclear депозитарийсида сақланаётган 140 миллиард евро киритилади", дея ёзмоқда нашр тегишли таклиф лойиҳасидан хабардор манбаларига таяниб.
Аввалроқ Белгия ташқи ишлар вазири Максим Прево Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан Украинага репарацион кредит беришни “энг ёмон вариант” деб атаган эди. Россия президенти Владимир Путин эса Москванинг активлари тортиб олинган тақдирда жавоб чоралари пакети ишлаб чиқилишини айтган, бироқ бу чоралар нимадан иборат бўлишини очиқламаган.