Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Еврокомиссия Трампга Европадаги Россия газини Америка газига алмаштиришни таклиф қилди

Еврокомиссия Трампга Европадаги Россия газини Америка газига алмаштиришни таклиф қилди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Россиядан суюлтирилган табиий газ (СТГ) етказиб беришни арзонроқ Америка газига алмаштиришни таклиф қилди.

“Биз ҳали ҳам Россиядан жуда кўп СТГ импорт қиламиз. Нега уни биз учун арзонроқ ва энергия нархини пасайтирадиган Америка гази билан алмаштириб бўлмас экан?”, дея фон дер Ляйен ўз позициясини изоҳлаган.

У, шунингдек, Трамп президент лавозимига киришгач, Европа иттифоқи АҚШ билан савдо ҳамкорлигини кенгайтириш ва умумий манфаатларни излашга интилишини таъкидлаган.

ЕИда энергетика бўйича ҳамкорликни тартибга солувчи ACER агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Европа иттифоқи импортидаги Россия СТГ улуши бир йил аввалги 14 фоиздан 20 фоизга ошган. Шу билан бирга, Америка СТГ доимий равишда импортнинг тахминан 45 фоизини ташкил қилади.

Politico нашрининг хабар беришича, режалаштирилаётган 15-санкциялар пакетида Брюссел Европа иттифоқи давлатларининг Россиядан СТГ сотиб олиш имкониятини янада чеклашни режалаштирмоқда. 2025 йилда кучга кирадиган аввалги пакет аллақачон Россия СТГни ЕИ ҳудуди орқали учинчи давлатларга реэкспорт қилиш бўйича ҳар қандай операцияларни тақиқлашни жорий қилган.

2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача бўлган даврда Россиядан СТГнинг энг йирик харидори Бельгиянинг Зебрюгге порти бўлган: Крler маълумотларига кўра, импорт 5,2 миллион тоннани ташкил этди. Харидор давлатлардан эса, бу йил Франция биринчи ўринни эгаллаган, унинг иккита порти 2024 йил бошидан буён 4,3 миллион тонна юк қабул қилиб, ўтган йил охирида мос равишда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган Испания ва Бельгияни ортда қолдирган.

Киритилди: 09:11 10.11.2024. Ўқилди: 673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!