Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Еврокомиссия раҳбари Трамп билан учрашадиган бўлди

Еврокомиссия раҳбари Трамп билан учрашадиган бўлди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 27 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги савдо алоқаларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказишини маълум қилди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"АҚШ президенти билан самарали суҳбатдан сўнг биз якшанба куни Шотландияда учрашиб, трансатлантик савдо алоқалари ва уларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишга келишиб олдик", деди фон дер Ляйен.

Аввалроқ Трамп АҚШда божлар бўйича Европа Иттифоқи билан муваффақиятли келишувга эришиш учун 50% ёки ундан камроқ имконият борлигини айтган эди.

Киритилди: 07:15 26.07.2025. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!