Еврокомиссия Болгарияда евронинг жорий этилишига расман рухсат берди. Комиссия маълумотларига кўра, мамлакат 2026-йил 1-январдан ягона Европа валютасига ўтиш учун барча зарур шартларни бажарган.Европа Марказий банки, шунингдек, Болгария иқтисодиёти бу қадамга “этарли даражада тайёр” эканини таъкидлади.
"Болгария энди еврони қабул қилишга бир қадам яқинлашди. Мамлакат евроҳудуддаги асосий қарорларни шакллантиришда ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди", - деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
ЭCБ бош иқтисодчиси Филипп Лейннинг қўшимча қилишича, София ҳукумати зарур ислоҳотларни амалга ошириш учун "катта қатъийлик" кўрсатган.
Илгари евронинг киритилиши мамлакатдаги юқори инфляция туфайли кейинга сурилган эди. Энди, Европа Комиссиясининг маълумотларига кўра, ўтган йили нархларнинг ўсишининг ўртача даражаси 2,7% ни ташкил этди, бу рухсат этилган чегарадан бир оз паст.
Агар Европа Иттифоқи молия вазирлари июл ойида қарорни маъқулласа, Болгария евроҳудуднинг 21-аъзосига айланади - даромад даражаси бўйича эса энг камбағал. Болгария миллий валютаси лев 2020 йилдан бошлаб махсус курс механизми орқали еврога боғланган.