Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Евроиттифоқ Россия активларини мусодара қилиш масаласини муҳокама қилишни тўхтатди

Евроиттифоқ Россия активларини мусодара қилиш масаласини муҳокама қилишни тўхтатди

Бу ҳақда Deutsche Welle 20 март куни Евроиттифоқ саммитининг якуний баёноти матнига таяниб хабар берди.

"Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, Россия активлари Москва Украинага қарши тажовузкор урушни тўхтатмагунча ва ушбу уруш туфайли етказилган зарарни қопламагунча музлатилган ҳолда қолиши керак", дейилади баёнотда.

Европа дипломатларидан бирининг саммит арафасида нашрга берган интервюсида ЕИ давлатлари ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокаралари ҳақида ўйлай бошлашганини айтди. Унга кўра, европаликлар бу активларга эга бўлиш, улар билан нима қилишни билмай туриб, уларни мусодара қилишдан кўра муҳимроқ эканини тушуна бошлаган.

Киритилди: 10:55 21.03.2025. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!