Агентлик манбаларига кўра, ушбу пакет Россия нефтига нисбатан энг юқори нархни пасайтиришни ўз ичига олади.
Режада Россия нефти учун динамик тарзда аниқланадиган нарх чегараси назарда тутилган: бу нарх сўнгги олти ой ичидаги ўртача бозор нархидан 15% паст бўлади (Еврокомиссия илгари бу даврни уч ой этиб белгилашни таклиф қилган эди).
Манбаларнинг айтишича, дастлабки нарх чегараси бир баррел учун тахминан 47 долларни ташкил этади, бу амалдаги 60 доллардан паст.
Шу билан бирга, Словакия ҳали ҳам янги санкциялар пакетига бўлган эътирозларини тўлиқ бекор қилмаган. Братислава Еврокомиссиядан Россия газидан босқичма-босқич воз кечишни талаб қилмоқда.
Якуний қарор Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан Брюсселда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда қабул қилинади.