Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Евроиттифоқ АҚШдан Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартирмасликни сўрамоқда — Bloomberg

Евроиттифоқ АҚШдан Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартирмасликни сўрамоқда — Bloomberg

"Руминияда ўтган NATO машғулотлари Европа хавфсизлигининг Қўшма Штатларга қанчалик боғлиқ эканини яна кескин муҳокамаларга олиб чиқди. Машғулотлар шуни кўрсатдики, Россия ҳужуми ҳолатида Руминия бир неча ҳафта давомида ўзини ҳимоя қилиши керак бўлади", дея ёзмоқда нашр.

Bloomberg маълумотларига кўра, эндиликда Европа ҳукуматлари Вашингтонни Европа мамлакатларидаги ҳарбий иштирокини қисқартирмасликка фаол равишда чақирмоқда. Америка томони эса иттифоқчиларини тинчлантириб, Европани ёрдам­сиз қолдириш режаси йўқлигини билдирмоқда.

Агентликнинг ёзишича, Европа ўз мудофаасини кучайтиришга уринаётганига қарамай, унда ҳамон жиддий бўшлиқлар мавжуд. Бу биринчи навбатда логистика ва стратегик имкониятларда кўринади. 20 октябрдан 13 ноябргача Руминияда ўтган ҳарбий машғулотлар вақтида кузатувчилар NATO кучларини эҳтимолий фронт чизиғига етказиш учун ҳафталар керак бўлишини қайд этган. Бу эса инқирозли ҳолатда, яъни Россия ҳужуми содир бўлса, Руминия иттифоқчиларнинг ёрдами етиб келгунига қадар деярли якка ўзи мудофаа қилишига тўғри келишини англатади.

"Руминиядаги вазият АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган Европа қандай муаммоларга дуч келиши мумкинлигининг яққол мисолидир. Ҳаво ва ракетага қарши мудофаа, узоқ масофали зарбалар ва разведка масалаларида Европа армиялари ҳанузгача Қўшма Штатларга таянади", дейилади мақолада.

Киритилди: 17:31 02.12.2025. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!