Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Евро-2024'да иштирок этадиган 31 ёшдан ошган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқилди

Евро-2024'да иштирок этадиган 31 ёшдан ошган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқилди

"Football365" интернет портали 31 ёшдан ошган футболчилардан ташкил топган 2024 йилги Европа чемпионатининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.

Жамоа таркибида Германия терма жамоасидан уч нафар, Нидерландиядан икки нафар вакил, шунингдек, Хорватия, Португалия, Бельгия, Англия ва Польшадан бир нафардан футболчи бор.

31 ёшдан ошган футболчилардан иборат Евро-2024 рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Мануэль Нойер (38 ёш, Германия).

Ҳимоячилар: Кайл Уокер (34 ёш, Англия), Вирджил ван Дейк (32 ёш, Нидерландия), Антонио Рюдигер (31 ёш, Германия), Дейли Блинд (34 ёш, Нидерландия).

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос (34 ёш, Германия), Лука Модрич (38 ёш, Хорватия), Кевин Де Брёйне (32 ёш, Бельгия), Антуан Гризманн (33 ёш, Франция).

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски (35 ёш, Польша), Криштиану Роналду (39 ёш, Португалия).

Киритилди: 16:25 11.06.2024. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!