Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эстонияда Россия чегараси яқинида 250 кглик авиация бомбаси топилди

Эстонияда Россия чегараси яқинида 250 кглик авиация бомбаси топилди

Эстониянинг Россия билан чегарадан бир неча километр узоқликда жойлашган ҳудудида 250 килограмм оғирликдаги авиация бомбаси аниқланди, деб хабар берди ERR.

Маълумотларга кўра, сапёрлар бомбани хавфсиз йўқ қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Ҳукумат аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва яқин соатларда портлаш ёки ғайриоддий шовқинлар эшитилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бомбанинг келиб чиқиши ва унинг қачон ёки қай тарзда ҳудудга тушгани ҳозирча маълум эмас.

Киритилди: 14:51 03.11.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!