Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эстония ТИВ раҳбари Европани Россия билан музокаралардан воз кечишга чақирди

Эстония ТИВ раҳбари Европани Россия билан музокаралардан воз кечишга чақирди

"Москва Европадан иккиланаётган давлатларни изламоқда ва уларни музокаралар столига ўтказишга уриняпти, чунки биз Россиянинг заиф мавқеда эканлигини кўриб турибмиз. Путин ҳозир мағлубият ёқасида ва ҳеч қандай ҳудудларни қўлга кирита олмаяпти", – деб баёнот берди Маргус Цахкна Таллинда бўлиб ўтган халқаро Леннарт Мери конференциясида.

Шу билан бирга, дипломат Россиянинг Украинадаги мақсадлари ўзгармаганини қайд этди. У, шунингдек, Путиннинг Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдерни Украина бўйича Европадан музокарачи этиб тайинлаш таклифини рад этди.

"Бу Путиннинг ғояси. Ўйлайманки, улар жуда яқин. Герхард Шрёдер Европа номидан вакиллик қилмайди", — дейди Цахкна.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!