Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эстония Россия билан чегарага дронларга қарши тизимларни ўрнатди

Эстония Россия билан чегарага дронларга қарши тизимларни ўрнатди

Эстония Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, дронларни аниқлаш ва мониторинг қилиш учун мўлжалланган стационар қурилмалар мамлакат жануби-шарқидаги қуруқлик чегарасининг учта участкасида — Лухамаа назорат-ўтказиш пункти ва Эстония, Латвия ҳамда Россия чегаралари туташган нуқта ўртасида ўрнатилди.

"Биринчи қурилмалар ўрнатилди ва ишламоқда. Албатта, бу ҳали бошланиши, биз бутун Эстонияни қамраб олувчи дронларга қарши тизимлар тармоғини яратиш сари ҳаракат қиляпмиз", — деди вазирлик раҳбари Игор Таро.

Қуруқлик чегарасининг қолган қисмларида дронларни мониторинг қилиш қурилмалари 2026 йил охиригача ўрнатилиши кутилмоқда.

Сўнгги пайтларда дронлар Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудудига мунтазам равишда учиб ўтяпти. Жумладан, 19 май куни NATO қирувчи самолётлари — Руминиянинг F-16 самолётлари Эстония ҳаво ҳудудида дронни уриб туширди.

Икки кун аввал қўшни Латвияда ҳам номаълум дрон мамлакат ҳаво ҳудудига қисқа муддатга кириб келганидан сўнг, алянс самолётлари ҳавога кўтарилган эди. Мамлакат Қуролли кучлари Россиянинг Украинадаги уруши давом этар экан, бундай ҳодисалар "юз бериши мумкинлигини" маълум қилди.

Киритилди: Бугун 16:30. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!