Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эстония Россия билан чегара бўйлаб бетон бункерлар қуришни бошлади — Defence News

 Эстония Россия билан чегара бўйлаб бетон бункерлар қуришни бошлади — Defence News

Эстония Мудофаа инвестициялари маркази вакили Крисмар Розиннинг маълум қилишича, жорий ҳафта ҳолатига кўра еттита бункер ўрнатишга тайёр ҳолга келтирилган. Йил охиригача расмийлар жами 28 та бункерни жойлаштиришни режалаштирмоқда.

"Шунингдек, тиканли махсус симлар ва “аждаҳо тишлари” туридаги тўсиқлар захираси шакллантирилган бўлиб, зарурат туғилганда ўрнатиш учун олдиндан тайёрланган майдонларда сақланмоқда", — деди Розин.

Ушбу иншоотлар Европа Иттифоқи ва NATO'нинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш мақсадида яратилаётган 600 та бошпанадан иборат бункерлар тармоғининг биринчи линиясини ташкил этади.

"Майдони тахминан 35 квадрат метр бўлган бошпаналар 152 миллиметрлик артиллерия снарядлари зарбасига бардош бера олиши лозим. Улар Россиянинг эҳтимолий босқинини олдини олишга қаратилган кўп босқичли мудофаа тизимининг бир қисми ҳисобланади", дея ёзмоқда Defence News.

Киритилди: 18:22 13.12.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!