Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эстония Александр Лукашенконинг мамлакатга киришини бутунлай тақиқлади

Эстония Александр Лукашенконинг мамлакатга киришини бутунлай тақиқлади

Бу ҳақда ERR телеканали маълум қилди.

Телеканалнинг хабар беришича, Эстония ҳукумати Беларуснинг 273 нафар фуқаросига, жумладан Александр Лукашенкога, мамлакатга киришни бутунлай тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Тақиқ юқори мартабали мансабдорлар, судялар, куч ишлатар тузилмалар вакиллари ва ташвиотчилатни ўз ичига олади.

Эстония Лукашенко ва бошқа санкция рўйхатидаги шахсларга нисбатан чекловларни илк бор 2020 йилда, Беларусдаги президентлик сайловларидан кейинги норозилик намойишлари фонида жорий қилган эди. Кейинги йилларда бу санкциялар бир неча бор узайтирилган, аммо илгари улар маълум муддат билан чекланган эди.

Киритилди: 23:15 24.07.2025. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!