Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эртага "Бунёдкор" стадионида миллий терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилади

Эртага "Бунёдкор" стадионида миллий терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилади

10 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги учрашувида Қатарга қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани муносабати билан байрам тадбири ташкил этилади. Шу сабабли, мазкур учрашувга чипта олган барча ишқибозларни стадионга максимал эртароқ келиб, ўз жойларини эгаллашлари сўралади. Стадион мухлислар учун учрашув бошланишидан 3 соат олдин (15:45) да очилади.

Ўйин тугагач, тарихий натижа қайд этиб, халқимизни хурсанд қилган миллий терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 11:35 09.06.2025. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!