Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эртадан ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади

Эртадан ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 12–13 август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.

Талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан олишлари мумкин.

Унда касбий (ижодий) ва тест синови имтиҳонларининг ўтказилиш жойи, санаси ҳамда вақти ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

Киритилди: 06:53 11.08.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!