Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эртадан кредит олиш тақиқланган фуқаролар реестри юритила бошлайди

Эртадан кредит олиш тақиқланган фуқаролар реестри юритила бошлайди

Жорий йилнинг март ойида «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.

Мазкур қонун 6 июндан кучга киради ва унга асосан кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри юритилади.

Жисмоний шахслар бу реестрга ўзларини ихтиёрий киритиши ёки чиқариши мумкин бўлади.

Фуқаролар кредит олишдан воз кечиш бўйича аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон тарзда ёки давлат хизматлари марказлари ҳамда кредит бюролари орқали ёзма ва электрон шаклда топширишлари мумкин.

Киритилди: 16:09 05.06.2025. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!