Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Еропа Иттифоқи жиддий йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни қаттиқ жазолайди — DW

 Еропа Иттифоқи жиддий йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни қаттиқ жазолайди — DW

"Энди ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш фақат қоидабузарлик содир этилган мамлакатда эмас, балки бутун Европа Иттифоқи ҳудудида амал қилади. Бу ҳақда Европа парламенти ва ЕИга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўзаро келишувга эришди", деб ёзмоқда нашр.

Ушбу ислоҳот уч ой ёки ундан кўпроқ муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган ҳайдовчиларга тааллуқли бўлади. Германияда бундай жазо, хусусан, шаҳар ҳудудида белгилаб қўйилган тезликни 61 км/соатдан ортиқ ошириш ёки шаҳар ташқарисида 70 км/соатдан кўпроқ ошириш учун қўлланилади. Шунингдек, бу мамлакатда қон таркибида 0,5 промилледан юқори алкогол миқдори билан рулга ўтирган ҳайдовчиларга уч ой давомида транспорт воситаларини бошқариш тақиқланади.

Германиянинг йирик автомобилчилар клуби – АDAC бу келишувни илиқ кутиб олди. 20 миллиондан ортиқ аъзо жамлаган ташкилотнинг маълум қилишича, таклиф этилаётган чора-тадбирлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида "оқилона қадам" бўлади.

Киритилди: 23:21 26.03.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!