Эрон уранни бойитиш учун янги илғор центрифугаларни ишга туширди, деди якшанба куни Мажлис (парламент) раиси Муҳаммад Багер Галибаф.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати яқинда МАГАТE Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Эронга қарши резолюция қабул қилинганига жавобан шундай қадам ташлаган: «Эроннинг жавоби ўзаро муносабат тамойилига асосланади, чунки МАГАТE Бошқарувчилар кенгаши адолатсиз сиёсий мақсадларда фойдаланилган».
МАГАТE Бошқарувчилар кенгаши шу ҳафта бошида Эронни агентлик билан ядровий масала бўйича тўлиқ ҳамкорлик қилмагани учун қораловчи резолюция қабул қилди. Дипломатларнинг айтишича, кенгаш аъзоларидан 19 нафари резолюцияни ёқлаб овоз берган, Россия, Хитой ва Буркина-Фасо қарши чиққан, 12 нафари бетараф қолган ва бир нафари овоз бермаган. Резолюция АҚШ кўмагида Франция, Германия ва Буюк Британия томонидан илгари сурилган.