Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эроннинг Трамп таҳдидларига жавоби эълон қилинди: “Биз ҳам шафқатсиз жавоб қайтарамиз!”

Эроннинг Трамп таҳдидларига жавоби эълон қилинди:  “Биз ҳам шафқатсиз жавоб қайтарамиз!”

Эрон АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга қарши амалга оширган кенг кўламли ҳарбий зарбаларига муносабат билдирди, деб Reuters хабар бермоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Яман ҳусийларига зарбалар беришни буюргани маълум қилинган эди. Америка президенти, шунингдек, Теҳронга мурожаат қилиб, ҳусийларни қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатишни талаб қилди: "Америка сизни жавобгарликка тортади ва биз бу борада шафқатсиз бўламиз!"

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Ҳусайн Саломий ҳусийлар мустақил равишда ҳаракат қилишини ва ўзларининг стратегик ҳамда ҳарбий қарорларини қабул қилишини таъкидлади.

"Биз душманларимизни огоҳлантирмоқдамизки, агар улар ўз таҳдидларини амалга оширсалар, Эрон уларга қатъий ва вайрон қилувчи тарзда жавоб қайтаради," - деди Саломий давлат оммавий ахборот воситаларига берган шарҳида.

Reuters маълумотига кўра, АҚШнинг ҳусийларга қарши ҳужуми ҳафталаб давом этиши мумкин.

Киритилди: 18:32 16.03.2025. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!