Эрон кеча тунда берган зарбалари оқибатида Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводи шикастланган. Зарбалар натижасида қувур тизими ва электр узатиш линияларига маҳаллий зарар етган. Ҳалокат йўқ, заводда ишлаб чиқариш жараёни давом этмоқда, деб ёзди Times of Israel.
Шу билан бирга, Исроил ССВ маълумотларига кўра, Эрон ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлган, 385 нафар инсон тан жароҳати олган.