Эроннинг Исроил марказига қилган сўнгги ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда N12 телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, зарбалар оқибатида камида 87 киши жароҳатланган, Петах-Тиквада тўрт киши, Бней-Бракда бир киши ҳалок бўлган. Хайфада ҳам зарбалар оқибатида йирик вайронагарчиликлар кузатилмоқда.
Қутқарувчилар қулаб тушган бинолар вайроналари остида қолган одамларни қидиришда давом этмоқда, деб хабар беради report.az.