Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эроннинг ҳужумидан сўнг Исроилда ўлган яҳудийлар сони ортиб бормоқда

Эроннинг ҳужумидан сўнг Исроилда ўлган яҳудийлар сони ортиб бормоқда

Эроннинг Исроилга берган ракета зарбалари қурбонлари сони 16 кишига етди

Бу ҳақда табиий офат қурбонларини аниқлаш ташкилоти (ZAKA) маълум қилди.

"Душанба куни эрталаб Эрон ракета зарбасидан сўнг Бат-Ямда вайроналар остидан яна икки жасад топилди", — деб ёзади нашр ZAKAга таяниб.

Қайд этилишича, биргина шу шаҳарнинг ўзида ракета зарбалари қурбонлари сони тўққиз кишини ташкил этади.

Шу тариқа, жума кунидан бери Исроилда Эроннинг ракета зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди. Бундан ташқари, камида 390 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Киритилди: 07:22 16.06.2025. Ўқилди: 1453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!