Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эроннинг бойитилган уран захиралари АҚШ ҳужумидан зарар кўрмаган

Эроннинг бойитилган уран захиралари АҚШ ҳужумидан зарар кўрмаган

Financial Times газетаси бу ҳақда Эрон ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар бермоқда. Унинг айтишича, Эрон ўз бойитилган уранини бу объектларда сақлаши ниҳоятда соддалик ҳисобланарди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эронликлар ядровий материалларни Қўшма Штатларнинг ҳужумларидан олдин юк машиналарида кўчириб улгурганига шубҳа билдирди. Унинг сўзларига кўра, агар шундай бўлса, уларга Исроил ҳужум қилган бўлар эди. Шу билан бирга, Рубио бу ҳақда яқин кунларда аниқ маълумот олишнинг имкони бўлмаслигини қўшимча қилди.

Обама ва Байден маъмуриятларида Эрон масалалари бўйича ишлаган америкалик собиқ юқори лавозимли амалдор Ричард Нефьюнинг фикрича, Исроилнинг ҳужумлари бошланганидан сўнг Эрон иккита ядровий бомба тайёрлаш учун етарли миқдорда уран бойитишга улгурган бўлиши мумкин. Умуман олганда, у сўнгги ҳужумлар Теҳроннинг ядровий дастурини фақат бир неча ойга ортга сурган, деб ҳисоблайди.

Исроиллик манбанинг сўзларига кўра, агар Теҳрон билан унинг тинч мақсаддаги ядровий энергия дастурига рухсат бериш юзасидан музокаралар бошланса, Нетаняҳу Эрондаги барча юқори даражада бойитилган уран заҳираларини хорижий давлатларга топширишни талаб қилиши мумкин.

Киритилди: 22:05 23.06.2025. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!