Эроннинг Бандар-Аббос портидаги портлашда 500 дан ортиқ киши жабрланди.
Эрон ОАВнинг хабар беришича, ёқилғи сақланадиган резервуар ёниб кетиши оқибатида портда кучли портлаш содир бўлган.
Fars агентлиги маълумотларига кўра, портлаш шунчалик кучли бўлганки, уни Бандар-Аббос портидан камида 20 километр узоқликда жойлашган Кешм оролида ҳам эшитишган.
Портлаш оқибатида жабрланганлар сони 516 нафарга етган.