Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар давомида ҳозиргача 18 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган, 757 нафари жароҳатланган.
“РИА Новости” Пентагондаги манбаларига таяниб хабар беришича, уларнинг 14 нафари “Эпик ғазаб” амалиёти чоғида, яна тўрт нафари эса 7 июлдан кейин вафот этган.
Эронга қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар давомида яраланган АҚШ ҳарбий хизматчилари сони 757 нафарга етган.
"5 майда якунланган “Эпик ғазаб” амалиёти давомида 418 нафар америкалик ҳарбий яраланган. 7 июлда Эронга янги зарбалар серияси бошланганидан кейин эса яна 339 нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олган", дейилади хабарда.