Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрондан Нахчивон орқали Туркияга кетаётган юк машинасидан катта партия марихуана топилди

Эрондан Нахчивон орқали Туркияга кетаётган юк машинасидан катта партия марихуана топилди

Нахчиван Мухтор Республикаси орқали Эрондан Туркияга кетаётган юк машинасидан 77 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар топилди.

“Репорт”нинг Нахчиван бюроси хабарига кўра , Озарбайжон ҳудуди орқали транзит йўлда Эрондан Туркияга “девор панельлари” олиб кетаётган ва Туркия фуқароси бошқарувидаги юк машинаси “Сядарак” божхона постида кинология хизматининг хизмат ити ёрдамида ҳар томонлама кўрикдан ўтказилди.

Кўздан кечириш чоғида юк автомашинасидан умумий оғирлиги 77 кг 150 грамм бўлган 24 ўрамда марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:05 05.06.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!